“The Local” нашри хабар беришича, мазкур шаҳарда жамоат жойларида писта чақиш тақиқланди.

Шаҳар маъмурияти бундай қарор қабул қилишига сабаб коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўлиб, жамоат жойларида нафақат писта, балки бошқа енгил егуликлар ва ширинликлар ейиш ҳам тақиқланади.

Шаҳар мэри Хуан Педро Доминго болаларнинг кўча-кўйда қўлидаги егуликларни бошқа тенгқурлари билан баҳам кўриши касалликни юқтириш эҳтимолини кучайтиришини таъкидлади.

Бундан ташқари айрим фуқаролар писта пўчоғини кўчаларга ташлаб кетади.

«Кўчалар бўш вақтида писта чаққан одамлар ташлаган пўчоқлар уюми билан тўлиб кетади», — дейилади хабарда.

Коронавирус пандемияси муносабати билан супермаркетдан сотиб олинган алкоголни кўчада ичиш ҳам тақиқланди.