Хабарда айтилишича, вилоятда, хусусан, Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари муносабати билан айрим автомобиль йўлларида автомототранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида хабар берди.
Жумладан, Нурафшон шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан эртага, 23 апрель куни 4Р-20 – “Қорасув – Бўка – Бекобод” автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.