Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова финал йўлланмасини қўлга киритди.

- 52 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз юқори рейтинг поғонаси сабаб биринчи даврадан эркин ўтди. Шундан сўнг Келдиёрова саралашда Қозоғистон, Польша вакилларини, ярим финалда эса Хитой терма жамоаси аъзосини муддатидан аввал мағлубиятга учратишга эришди.

Ҳамюртимиз олтин медал учун Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи билан беллашади.