Нуробод туманидаги доимий даромадга эга бўлмаган оилалар, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тумандаги 240 та доимий даромади йўқ оилалар, ишсиз ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 11 турдаги 302 миллион сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди.
Шунингдек, туман Агробанк филиали томонидан имтиёзли кредит асосида 115 миллион сўмга 4 нафар фуқарога мотороллер ва 9 нафар хотин-қизга тикув машиналари ажратилди.