Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) пойтахтдаги бош бошқармаси хабар берди.

Утилизация қилинаётган дори воситалари орасида юртимизда камида 68 нафар боланинг ҳалок бўлишига ҳамда 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига сабабчи бўлган “Док1 Макс” сиропи ҳам бор, дейилади хабарда.

Айтилишича,

  • 811 минг 478 дона “Док1 Макс” таблеткалари,
  • 101 минг 669 дона “Док1 Макс” сиропи,
  • шунингдек, 2 млн. 252 минг 796 дона “Амбронол” таблеткалари,
  • 56 минг 672 дона “Амбронол” сиропи тегишли тартибда йўқ қилиш тадбири ўтказилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, санитария эпидемиология хизмати, экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда холислар иштирокида 3,2 млн. донадан ортиқ зарарли дори воситаларини экология ва атроф муҳитга зарар етказмаган ҳолда махсус печда ёқиш йўли билан йўқ қилинмоқда.