Келтирилишича, Трамп биткоинга бўлган ёмон муносабатини криптовалютанинг АҚШ доллари билан рақобатлашиши билан изоҳлаган. Собиқ президент фикрига кўра, доллар «дунё валютаси»га айланиши керак.

Таъкидланишича, Трамп АҚШ президенти сифатида 2020 йилда биткоин ва бошқа криптовалюталарни «йўқ қилишни» ва улар билан савдо қилишни тўхтатишни режалаштирган. Давлат раҳбари бу бўйича 2018 йил май ойида АҚШ молия вазири Стивен Мнучинга тегишли кўрсатмалар билан мурожаат қилган.