“Биз Украинага уларда жуда қимматли ноёб металлар борлигини айтганмиз, деди у журналистларга, Оқ уйнинг Овал шаклидаги кабинетида. “Биз Украина билан шартнома тузмоқчимиз, унинг доирасида биз бераётган нарсалар эвазига улар ноёб тупроқ металлари ва бошқалар нарсалар билан таъминлайди”.

Трамп Киев Вашингтонга ресурслар етказиб беришини хоҳлайсизми, деган саволга Президент ижобий жавоб бериб, ноёб металларни етказиб бериш бўйича “кафолатга эга бўлишни хоҳлашини” таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Украина бунга аллақачон тайёр. Оқ уй раҳбари Киев кўрсатилаётган ёрдамни Вашингтонга “деярли 300 миллиард доллар” тарзида қоплаб беришини исташини айтди, деб хабар беради dw.com.