АҚШ етакчиси оролни сотиб олиш бўйича музокараларни дарҳол бошлашга чақирди, деб хабар берди kommersant.ru.

“Мен Гренландия ва унинг барча мулк ҳуқуқларини сўраяпман. Сизга тегишли бўлмаган ҳудудни ҳимоя қилишнинг кераги йўқ”, деди Америка Президенти Давосдаги нутқида. “Бу улкан, ҳимоясиз орол аслида Шимолий Американинг бир қисми бўлиб, Ғарбий ярим шарнинг шимолий чеккасида жойлашган. Бу бизнинг ҳудудимиз”, деб таъкидлади Трамп.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ НАТОни йиллар давомида қўллаб-қувватлаб, иттифоқнинг мудофаасини таъминлаб келган, гарчи барча иттифоқ мамлакатлари бу мақсадларга етарли маблағ ажратмаган бўлса ҳам. Энди, деди Трамп, Қўшма Штатлар фақат битта нарсани сўрамоқда: Гренландияни қўлга киритишни.