Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,3 фоизга ошган.
Дон экинларини етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Фарғона вилояти эгаллади. Унинг, дон экинлари умумий ҳажмидаги улуши 12 фоиздан ошган.
Шу билан бир қаторда, юқори улуш Сурхондарё (11,8 фоиз), Қашқадарё (11,3 фоиз), Андижон (9,0 фоиз), Самарқанд (8,3 фоиз) ва Жиззах (8,2 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Умумий ҳажмдаги паст улуш, Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 фоиз) ва Навоий вилояти (3,6 фоиз) да кузатилди.