Мазкур Давлат стандарти дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи сотиш, сақлаш билан боғлиқ умумий қоидалар ҳамда тамойилларини белгилайди. Мазкур қоидалар идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг дистрибьюцияси билан шуғулланадиган барча юридик шахсларга, шу жумладан, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарига, дистрибьюторларига нисбатан қўлланилади.

GDP тамойиллари зарур корпоратив фикрлашни шакллантиришга ёрдам беради. GDP қоидалари дори воситаларининг муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш моделининг элементи ҳисобланади.

2023 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харид танловларида фақатгина “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” стандартлари асосида дори воситаларини, “ISO:13485” стандартлари асосида тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришни ташкил этган ташкилотлар ҳамда “Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)” стандартларини жорий этган улгуржи савдо ташкилотлари қатнашишига рухсат берилади.

"Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)” сертификати “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясига давлат харид танловларида иштирок этишни, шунингдек, компаниянинг дистрибьюторликнинг барча босқичларида дори воситаларини сифатли олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди, деб хабар беради doridarmon.uz.