Тадбирда Наманган шаҳар, “Мингтерак” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Я. хонадонида 161 турдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 178 196 дона умумий баҳоси 352,7 млн сўмлик дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.