Aйни кунларда Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча ҳамюртимиз Достон Ёқубов даст кўтаришда 140 кг вазн тоифасида бронза медалига эга чиққан эди. Спортчи силтаб кўтаришда 182 кг ва иккикурашда 322 кг билан мутлақ Осиё чемпиони бўлди. Жами 2 та олтин, 1 та бронза медални қўлга киритди.

Чемпионат натижалари қуйидагича:

  1. Достон Ёқубов — 322 кг (140+182 Ўзбекистон)
  2. Хианг Шулин — 321 (143+178 Хитой)
  3. Aлмаздани Нафав — 309 (139+170 Саудий Aрабистони)

Маълумот учун: Осиё чемпионатида айни вақтда ҳамюртларимиз ҳисобида 5 та олтин, 4 та бронза медал бор.