Мусобақанинг навбатдаги кунида супачага -67 кг вазн тоифасида атлетлар кўтарилишди. Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон номидан Достон Ёқубов ва Адҳамжон Эргашев жаҳон биринчилигида иштирок этди. Даст кўтариш баҳсларида омади юришмаган Адҳамжон Эргашев силтаб кўтаришда 174 килоли тошларни ўзига бўйсундириб, бу йўналишда бронза медални ютиб олди, дея хабар беради www.tribuna.uz сайти
Шунингдек, даст кўтаришда миллий жамоа ҳисобига мундиалдаги илк медални ёзиб қўйган Достон Ёқубов силтаб кўтариш баҳсларида ҳам муваффақиятли юришини давом эттирди.
Ёқубов силтаб кўтариш беллашувларида 180 килограммли тошни кўтаришга муваффақ бўлди ва олтин медалга эга чиқди. Якунда эса Достон иккикураш натижаси бўйича олтин медалга ҳам сазовор бўлди (умумий ҳисобда 2та олтин, битта кумуш).