Маълумки, Давлат комиссиясининг 7- ва 8-сон баёнлари билан қуйидаги ҳудудлардан Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган:

7-сон баёни билан — Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудлари;

8-сон баёни билан — Қрим ва Севастопол ҳудудлари.

Бунда:

  • ўқишни кўчириш бўйича аризалар Давлат тест маркази томонидан қабул қилиниши;
  • талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилиши;
  • ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилиниши белгиланган.

Шу сабабли Давлат тест маркази томонидан 1-30 ноябрь кунлари ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиниб, барча маълумотлар Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилган.