Олдинроқ блогер Хушнудбек Худойбердиев ДТМ тест синовида қатнашадиган назоратчилар боди-камералар билан таъминланиши кераклиги ҳақида ўзининг таклифини билдирганди.  

«Биз албатта бу бўйича Республика махсус комиссиясига таклиф киритамиз. Тест синовларининг шаффоф ўтиши, кейинчалик имтиҳон жараёнларига тааллуқли бирор муаммони муҳокама қилишга тўғри келиб қолса, асос ва исботлар керак бўлиши нуқтаи назаридан, буни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», — дейди Давлат тест маркази директори Мажид Каримов АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда.

ДТМ тест синовида қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритади