Ушбу дўконни ташкил этиш келишувига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳунармандчиликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 сентябрь - 5 октябрь кунлари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида эришилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, “Craft and Art” МЧЖ раҳбари Бахтиёр Аллаков, “PRECISE GROUP” компаниялар гуруҳи президенти Лотҳар Ҳофман, мамлакатимизнинг Дубай шаҳридаги дипломатик ваколатхонасининг бир қатор вакиллари ҳамда турли оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Савдо дўкони учун каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ ҳунармандчилик йўналишларида 38 минг АҚШ долларлик ҳунармандлик маҳсулотлари намуналари юборилди ҳамда 60 минг АҚШ долларлик маҳсулотларга буюртма олинди.
Тадбир доирасида “Craft and Art” МЧЖ томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандлик маҳсулотлари каталоглари ҳамда ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди.