Олти мамлакат вакиллари қатнашаётган ушбу мусобақа жорий йил 21 август куни Венгрия пойтахти - Будапештдан бошланди. Ралли қатнашчилари уч ҳафтадан ортиқ вақт давомида тахминан 9100 километр масофани босиб ўтишади.

Тадбир чоғида ралли иштирокчилари Туркия босқичи доирасида Истанбул шаҳридан кейин Бурсага, сўнгра Эскишеҳир, Анқара, Токат, Орду, Трабзон, Ризе ва Артвинга етиб бориши маълум қилинди.

Маросимда сўзга чиққан мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги консули Суннатилла Исомов туркий халқлар илдизларининг тарихий бирлиги, Турк дунёсининг муштарак қадриятлари хусусида атрофлича тўхталгани баробарида 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Самарқандда бунёд этилган «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилганлигини ҳам маълум қилди. У мазкур мусобақада иштирок этаётган ватандошимизга ҳам омад тилади.

“Дунайдан Ўрхунгача бўлган Ипак йўли” раллиси 6-7 сентябрь кунлари мамлакатимиз орқали Қирғизистонга етиб борганидан сўнг ниҳоясига етади.