Унинг сўзларига кўра, дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқади, аммо хасталикнинг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, грипп каби мавсумий касалликка айланади. «Мен оптимистман, ишонаманки, келгуси йил пандемиядан чиқамиз. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, коронавирус ҳеч қаерга кетмайди. У билан яшашга тўғри келиши мумкин», — дейди мутахассис.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилининг қўшимча қилишича, ҳозирда дунёда коронавирусга қарши вакцина етарли бўлиб, улардан нафақат хавф остида бўлганларни, балки бошқа барча истовчиларни ҳам эмлаш мумкин. «Ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз учун аҳолининг камида 80–85 фоизини эмлаш керак», — хулоса қилган Клюге.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге 2020 йил 10 февраль куни ўзининг илк расмий хорижий ташрифини бюрога аъзо бўлган 53 давлат орасида айнан Ўзбекистондан бошлаган эди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.