Жаҳон банки тақдим этган маълумотга биноан, дунё аҳолисининг 16 фоизи ёки 1,2 миллиард одам электр энергияси тақчиллигидан азият чекмоқда. Шимолий Америка, Европа мамлакатларининг деярли барчасида, шунингдек, Хитой ва Бразилияда аҳоли 100 фоиз электр таъминотига эга. Ҳиндистонда ҳам бу борада юқори ўсиш кузатилган – мазкур кўрсаткич охирги 10 йилда 70 фоиздан 93 фоизга кўтарилган. Аҳолисининг тенг ярми электр энергияси таъминотисиз яшаётган Шимолий Кореяда таъминотнинг ёмон аҳволда эканлигини унинг космосдан туриб қараганда умуман кўринмаслигидан ҳам билса бўлади.

1995 йилда 20 фоиз аҳолиси электр манбасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган Африка қитъасида ҳозирда ушбу кўрсаткич 40 фоизга етган. Бироқ 600 миллион африкалик ҳануз энергия таъминотидан узилган ҳолда истиқомат қилмоқда.