Мазкур мамлакатда 15,5 миллион нафар одам коронавирусга қарши эмланган, бу аҳолининг 72,3 фоизи дегани.
Иккинчи ўринни 71,7 фоиз билан Сейшель ороллари эгаллаб турибди. Мазкур мамлакатда 100 минг нафар одам эмланган. Учинчи ўринни эса Баҳрайн банд этган. Ушбу давлатда 2,07 миллионта эмлаш амалга оширилган бўлиб, бу аҳолининг 69,7 фоизини ташкил этади.
Агентликнинг қайд этишича, БАА аҳолини вакцинация қилиш бўйича биринчи ўринда бўлса ҳам, мамлакатда COVID-19 билан касалланиш кўрсаткичи юқори. Март ойидан буён ҳар куни инфекцияни юқтириш билан боғлиқ қарийб 2 мингта ҳолат қайд этилмоқда.