Бу ҳақда ЖССТнинг собиқ эксперти, илгари SARS  ўткир респиратор синдроми бўйича тадқиқотларни олиб борган Клаус Штор Британиянинг Bloomberg газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Bloomberg: Вакцинанинг потенциал фойдаланилишидан олдин пандемия ривожланишини қандай тасаввур қиласиз?

К.Штор: Ушбу вируснинг эпидемиологик хатти-ҳаракати бошқа нафас олиш касалликларидан унчалик фарқ қилмайди. У қишда қайтиб келади.  Яна бир тўлқин бўлади ва у жуда жиддий юз беради. Агар биз қатъий чоралар кўрмасак, вирус жиддий авж олиши мумкин. Қиш яқинлашганида юқтириш ҳоллари сони кўпаяди ва шу билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади, чунки ҳозир кўпчилик қўйилган чекловларга риоя қилмаяпти.

Bloomberg: Сизнингча, вирусга қарши вакцина  қачон пайдо бўлиши мумкин?

К.Штор: Келгуси йилнинг бошига келиб Германия каби мамлакатларда сезиларли миқдордаги вакцина қўлланилиши ва кекса одамлар учун эмланиш тўрт, беш, олти ойни ташкил қилиши мумкин. Бразилия, Аргентина ёки Чили каби мамлакатларда эса одамлар вакцинанинг биринчи дозасини олиш имкониятига эга бўлмайди.

Дунё икки гуруҳга бўлинади: вакцина оладиганлар ва эмланмайдиганлар.

Bloomberg: Коронавирус иммунитети ҳақида нима дейиш мумкин?

К.Штор: Менимча, келгуси йилнинг ўрталарига келиб дунёнинг катта қисмида антитаначалар шаклланган бўлади. Вақт ўтиши билан уларнинг сони аста-секин ўсиб боради. Кейин учинчи тўлқин юзага келади ва у тугаши билан, мен, дунёдаги одамларнинг 80 фоизи коронавирусга қарши иммунитетга эга бўлади, деб ўйлайман.

Биз жуда оғир аҳволга тушиб қолдик. Вакцинани ишлаб чиқиш учун ўзимиз эга бўлган барча ресурсларни сарфлашимиз керак. Бошқа томондан, мен, сайёрамиздаги кўпчилик одамларда эмланиш имконияти бўлмайди, деб ишонаман. Шундай қилиб, бу йил охирида ёки келгуси йилнинг бошида ярим миллиард доза вакцина мавжуд бўлиши мумкин, аммо дунёда 7,5 миллиард одам бор.

Bloomberg: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар бир киши эмлаш имкониятига эга бўлиши керак деб ҳисоблайди?

К. Штор: Дунё аҳолисининг аксарияти эмланмайди. Вирус тарқалишда давом этади ва бу икки йилгача чўзилиши мумкин. Бу пандемияни тугатадиган вакцина эмас. Ёнғин (вирус) сайёрадаги энг сўнгги одамга юқтирмагунча ўчмайди.