Канадада Алберта Ўқитувчилари Ассоциацияси (АТА) ўтказган сўров натижаларига кўра, ўқитувчиларнинг 70 фоизи ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ҳамкасблари томонидан жисмоний, оғзаки ёки руҳий зарар кўрган.

Буюк Британияда Мактаб ўқитувчилари миллий ассоциациясининг Аёллар ўқитувчилари уюшмаси томонидан ўтказилган сўровга кўра, ўқитувчиларнинг 44 фоизи жисмоний, 72 фоизи эса оғзаки таҳқирланган.

Ҳиндистонда Миллий Таълим Тадқиқотлари ва Таълим Кенгаши (НCЕРТ) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ўқитувчиларнинг 53 фоизи жисмоний тажовузлардан ташқари оғзаки ҳақорат ва қўрқитиш каби психологик зўравонликларга учраган.

Хўш, ушбу мамлакатларда ўқитувчиларга нисбатан зўравонликларга қандай чора кўрилади?

АҚШда зўравонлик даражаси ва ўқитувчига етказилган зарарга қараб, жарима, синов муддати, жамоат ишлари ёки қамоққа олиш каби бир қатор жазолар қўлланилиши мумкин.

Буюк Британияда бир муддат озодликдан маҳрум қилиш ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Австралияда жарима, шартли жазо, жамоат ишлари ёки озодликдан маҳрум қилиш каби бир қатор жазолар қўлланилиши мумкин.

Ҳиндистонда ўқитувчига нисбатан жисмоний тажовуз қилиш интизомсизлик ҳисобланади ва жиноятчига нисбатан мактабдан ҳайдалиш, ҳибсга олиниш ёки жамоат ишлари каби жазолар қўлланилиши мумкин.