ClearBоt компанияси сунъий интеллект технологияси воситасида океан ва денгизларни чиқиндилардан тозалаш билан шуғулланади. Razer компанияси билан ҳамкорлик мазкур лойиҳанинг янада пухта бўлишини таъминлайди.
Бир марта тўлиқ қувватлантирилган роботнинг 250 килограммгача пластик чиқинди йиғиши мўлжалланмоқда. Қурилма қуёш энергияси воситасида ишлайди.
Маълумот ўрнида: ҳар йили дунё океанларига 11 миллион тонна чиқинди тушади. Бу лойиҳа эса мазкур муаммога арзон ва самарали ечим бўла олади.