Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

-Ушбу ҳолатлар Нидерландия, Бельгия, Гонконгда кузатилган. Нидерландияда коронавирусга такроран чалиниш ҳолатидан кейин илк ўлим ҳам қайд этилди.

Тадқиқотларда беморнинг коронавирусга топширган иккала тести натижаларидан вирусларнинг генетик таркиби бир-биридан фарқланиши аниқланган.

Коронавирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар қатор изланишлар давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, дунёда айни вақтда коронавирусга қайта чалиниш бўйича 23 та ҳолат қайд этилган. Илк ҳолат 24 августда Гонгконгда аниқланган. Айни вақтда қайта касалланган беморлардан 20 нафари соғайиб кетган, яна 2 киши даволанишни давом эттирмоқда.

Тўғри, кўпгина олимлар ушбу касаллик билан қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Уларнинг фикрича, касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкин.

Изланишлар ушбу беморларда аниқланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатиб ўтди.

Кўп юртдошларимиз мен касал бўлиб ўтдим ва менда антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофа сақламасдан юришни бошладилар.

Юқоридаги маълумотларга асосланиб ҳамда атрофдагиларни хавф -хатарга қўймаслик мақсадида барча санитария -гигиена қоидаларига амал қилишни, қўлларимизни тез -тез совунлаб ювишни, кўчада ниқоб тақишни ва ижтимоий масофа сақлашни тавсия этамиз.