Юртимизда жорий йилнинг 28-29-30 сентябр кунлари ўтказилаётган “Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман юқори руҳда давом этмоқда. Йирик тадбирнинг иккинчи  кунида дунё олимлари Қашқадарё жам бўлишади, деб ёзди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шу муносабат билан, бугун Қарши темирйўл вокзалида АҚШ, Франция, Германия, Россия, Туркия, Миср, Уммон, Эрон, Покистон, Озарбойжон каби 14 мамлакатдан 18 нафар нуфузли олимлар тантанали кутиб олинди. Сўнг меҳмонлар автобусларда Шаҳрисабз шаҳрига йўл олди.