Эътиборлиси, уларнинг ярми охирги 8 ойга тўғри келмоқда, бу дельта штаммининг тарқалиши билан боғлиқ. Таққослаш учун, 2.5 миллионлик биринчи ўлим чегараси пандемия бошланганидан 12 ой ўтгач қайд этилган эди.

Ўтган бир ҳафта мобайнида дунёда ҳар куни ўртача 8 минг ёки ҳар дақиқада 5 га яқин ўлим қайд этилган.

Таъкидланишича, дунёда коронавируснинг дельта штамми устунлик қилмоқда, уни асосан эмланмаган одамлар юқтириб олмоқда. Шу билан бирга, дунё аҳолисининг ярмидан кўпи ҳали COVID-19 вакцинасининг камида битта дозасини ҳам олмаган.