Ўтган ҳафтада ер юзи бўйича 2,7 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 13 минг нафарга яқини касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, 9-15 январь саналарида хасталаниш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоизга камайди, ўлим ҳолатлари эса аксинча қарийб 1 фоизга ошди. 

Ташхислар сонининг сезиларли пасайиш динамикаси асосан Африка (-40 фоиз), Европа (-35 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиё (-17 фоиз) мамлакатларида кузатилди. Ўлим кўрсаткичлари эса Ғарбий Тинч океани минтақасида 43 фоиз, Жанубий ва Шимолий Америкада 10 фоиз ҳамда Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида 9 фоизга ўсди.

Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

Япония — 1 миллион,
АҚШ — 416 минг ,
Жанубий Корея — 286 минг,
Австралия — 191 минг,

Хитой — 190 минг. 

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар: 

АҚШ — 3922,
Япония — 2849,
Хитой — 802,
Австралия — 742,
Франция — 520.

Эслатиб ўтамиз, мутахассислар дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари ҳамон юқорилиги боис барча аҳоли қатламига тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишни тавсия этмоқда.