Узунлиги 365 метр ва оғирлиги 250 минг тонна бўлган ушбу кема инсоният тарихидаги энг катта йўловчи кемасига айланади.

Мазкур кема 5610 йўловчини сиғдира оладиган 20 та палубага эга. Бундан ташқари, экипаж ва техник ходимлар сони 2350 кишидан иборат бўлади. Дам олувчиларнинг ҳордиқ чиқариши учун 10 та гидромассажли бассейн ва еттита оддий бассейн мавжуд. Палубалардан бирида “Марказий боғ” яратилган, у ерда бир неча минг гулли ўсимликлар экилади, деб хабар беради techcult.ru.