BBC маълумотларига кўра, Ина Канабарро Лукас шу йилнинг январь ойида 116 ёшида вафот этган япониялик Томико Итоокадан сўнг сайёрамиздаги энг кекса инсон мақомини олган эди.

Американинг геронтологик тадқиқотлар гуруҳи ва “LongeviQuest” маълумотлар базаси (дунёдаги энг кекса одамлар рейтинги) хабарига кўра, Ина Канабарро Лукаснинг вафотидан кейин Англиянинг Суррей графлигида истиқомат қилувчи Этель Кейтерем дунёнинг энг кекса инсонига айланди. У ўтган йилнинг август ойида 115 ёшга тўлган.

“Марҳума 2021 йил январь ойида 112 ёшида коронавирусга қарши вакцина олган эди. Бироқ, 2022 йил октябрь ойида у шифохонада бўлган пайтида “COVID-19” юқтирди. Бир ойлик даволанишдан сўнг Ина Канабарро Лукас соғайиб кетди. Шу тариқа, у ушбу касалликни енган сайёрамиздаги энг кекса одамлардан бири бўлди“, – деб ёзган BBC.