Сибир музликларидан топилган мамонт тишлари олимларни ҳайратга солди. Энг қадимги ДНК дея эътироф этилмоқда.

Мазкур илмий тадқиқот дунёнинг энг нуфузли илмий журналларидан бири "Nature"да эълон қилинди.

Шимолий Америка жонзотлари сифатида танилган мамонтлар аждоди деб тахмин қилинган бу турга мансуб ДНК музлаган тупроқ туфайли тирик қолгани айтилмоқда. Ҳозиргача 560 000 дан 780 000 ёшгача бўлган ДНК энг қадимги топилма сифатида қабул қилинган.

Олимлар, шунингдек, тадқиқотларда топилган тишларнинг икки хил мамонтга оидлигини айтмоқда. Аввалроқ бу ҳудудда фақат бир турдаги мамонт яшаганлиги маълум эди.

Мутахассислар фикрига кўра, рекорд ҳали янгиланади.  Улар янги кашфиётлар билан 2,5 миллион йил аввалги ўтмишга қайтишдан умидвор.