Ер орбитасида жойлаштирилиши кўзда тутилган мажмуани қуриш ишларини 2025 йилда бошлаш ҳамда уни 2027 йилда якунига етказиш мўлжалланмоқда.

Меҳмонхона капсулалардан таркиб топган ғилдирак шаклида бўлиши кутилмоқда.

Унда ресторанлар, кинотеатрлар, спа-салонлар, тренажёр заллари ҳамда сайёҳлар учун хоналар ўрин олиши кўзда тутилган.

Шунингдек, компания станцияда фазогирлар ватинчалик яшаши учун ҳамда сув ва ҳаво захирасини сақлашга мўлжалланган махсус капсулалар ташкил этишни ҳам режалаштирган.  Лойиҳа ҳар бири 20 х 15 метрли жами 24 турар-жой модулларидан иборат бўлади. 

Компания қурилиш учун кетадиган маблағ ҳамда меҳмонхонанинг бир кунлик тўловини маълум қилмаяпти. Лекин Falcon 9 ракетаси туфайли унинг қуриш харажатлари сезиларли камайиши маълум қилинди. Falcon 9 чиққунига қадар бир килограмм вазндаги буюмнинг фазога олиб чиқиш 8 минг доллар харажатни талаб қиларди. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 2 минг долларгача тушди.