Улар одамларга янги дунёни очиш учун «орзулар дарвозаси» вазифасини ўтайди. Аэропортларнинг кўпчилиги таниқли ва тарихда катта из қолдирган инсонлар номи билан аталади.
Масалан, Ливерпул халқаро аэропорти – Британиялик таниқли рок юлдузи, композитор Жон Леннон шарафига номланган.
Ҳиндистондаги Деҳли халқаро аэропорти – Ҳиндистоннинг ягона аёл Бош вазири Индира Ганди номига қўйилган.
Залсбург халқаро аэропорти – Австриянинг иккинчи энг катта аэропорти бўлиб, у машҳур композитор ва мусиқа арбоби Моцарт номи билан аталади.
Италиядаги энг машҳур аэропортлардан бири ҳисобланадиган Рим-Филминчо халқаро аэропорти эса буюк рассом ва олим Леонардо да Винчи номи остида фаолият юритади. Италиянинг тарихий шаҳарларидан бири, сув бўйида жойлашгани билан машҳур Венеция халқаро аэропорти тарихчи сайёҳ Марко Поло шарафига номланган.
Булардан ташқари, дунёда яна кўплаб аэропортлар таниқли инсонларнинг номи билан боғлиқ.