Марк Цукерберг энг кўп – 31, 4 миллиард даромад олди. Нашрнинг маълумот беришича, топ-25 таликдаги миллиардерлар 23 мартдан 22 майгача 255 миллиард доллар маблағ ишлаб топди.

Дунё бўйича ўрнатилган карантин даврида Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг умумий бойлиги 86,5 миллиард долаларга етди.

 Нашр маълумотига кўра,  Facebook акциялари 22 май куни рекорд даражага ўсган.

Шундай қилиб,  у энг бой одамлар рўйхатида 7 ўриндан 4 ўринга кўтарилиб олди.

Амазон асосчиси Жефф Безос бироз камроқ – 29,9 миллиард доллар даромад олган, ҳозир унинг бойлиги 146, 9 миллиард долларга тенг.

Учинчи ўринда “Reliance Industries Limited” Мукеш Амбани турибди. У март ойидан бери ўз бойлигини 20 миллиард долларга ошириб олди.