Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббий реабилитация - янги ёндашувлар” мавзусидаги 1-халқаро илмий-амалий конференцияга старт берилди. Конференция ишида  дунёдаги етакчи тиббиёт олийгоҳлари ва клиникаларининг илғор фикрли олимлари, ТИББИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ соҳанинг етакчи  мутахасислари иштирок этиши кутилмоқда. 

Маълумки тиббий реабилитация масаласи бугунги кунда бутун дунё тиббиёти зиммасига  жиддий вазифаларни қўймоқда.  Шулардан бири  турли соҳалар мутахассислари ишини  мувофиқлаштирилиши  масаласидир.  Реабилитация жараёни шу тариқа  кўплаб соҳа мутахассисларининг кўникма ва билимларини синовдан ўтказади. 

Ушбу тадбирнинг мақсади  пандемия шароитида олимлар ва мутахассисларини  ягона ахборот маконида бирлаштириб, ўзаро тажриба алмашишлари учун имкон бериш.  Конференция ишида тиббий реабилитация соҳасининг етакчи  олим ва мутахассисларининг соҳага доир   илғор тажрибалари,  инновацион илмий ишланмалари билан яқиндан танишиш имконияти мавжуд.