Музокаралар давомида ушбу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўп томонлама тузилмалар, шу жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» номли юқори даражадаги халқаро конференцияга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувларда Тошкент конференцияси ўз вақтида ўтказилаётган ва муҳим халқаро форум эканлиги, у нафақат Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам бериши, балки минтақавий барқарорликни таъминлашга ҳам самарали ҳисса қўшиши таъкидланди.