ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази томонидан тайёрланган китоблардан ҳинд, қозоқ, хитой, қирғиз, Покистон, рус, тожик ва ўзбек халқларининг эртаклари, афсоналари ва урф-одатлари тўғрисида маълумотлар, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари халқларининг халқ мақоллари ўрин олган.
Ушбу марказ Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда ташкилот доирасида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Шу вақт ичида Марказ «ШҲТ оиласи» халқларининг яқинлашуви ва мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшиб, халқ дипломатиясининг самарали воситасига айланди, деб хабар беради «Дунё» АА.