Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан жорий йилнинг 7 ойида 2 097 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Хусусан, 1 890 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилган, 2 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 187 ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган ва 18 ҳолатда бошқа қонун бузилишларга йўл қўйилган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ваколатли идораларнинг раҳбарлари номига 52 та тақдимномалар киритилган ва 12 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шунингдек қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида 165 та огоҳномалар киритилиб, 107 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар беради ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.