Ушбу шахслар йўловчи автомашинада Олтиариқ туманида ҳаракатланаётган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Қирғизистондан олиб келинган 964 гр «гашиш» моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.