Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»нинг Давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш ва ривожлантириш хизмати ходими олдиндан 300 млн. сўм ҳамда 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у 5 минг АҚШ долларини шериги - корхонанинг мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимига берган вақтида у ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.