Сўнгра ушбу заргар буюртмасига кўра, Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 613 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини олиб кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” автомашина Чуст туманида тўхтатилиб, ашёвий далил процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи шахс Поп тумани ҳудудида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро билан учрашиб, ундан оғирлиги 250 гр. бўлган 3 та олтин қуймасини сотиб олган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий баҳоси 1 млрд. 124 млн. сўмлик, жами 1 кг 535 гр. олтин қуймалари ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.