Ўша пайтда тизим олдига фақатгина 1 турдаги аукцион савдоларини ўтказиш вазифаси қўйилган. Бугунги кунга келиб очиқ ва шаффоф тизим бўлганлиги учун платформа орқали 16 турдаги мулклар савдоси ўтказилмоқда.

Шу ўринда рақамларга тўхталадиган бўлсак, ташкил этилганининг дастлабки йилида 500 дан ортиқ савдолар бўлиб ўтган. Халқимиз ишончи сабаб 2020 йилга келиб ушбу сон бир йилда 24 мингни ташкил этди. 2021 йилнинг 5 ойи давомида эса 12 мингдан ортиқ аукционлар ўтказилди.

Йилдан йилга платформа орқали аукцион савдоларида иштирок этишнинг такомиллашиб бориши, мулк турларининг кўпайиши натижасида рўйхатдан ўтганлар сони ҳам бир неча бараварга ошди. Мисол учун, 2017 йилда рўйхатдан ўтганлар сони 5,6 минг нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб рўйхатдан ўтганлар сони 23 бараварга ошиб, 129 минг нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу рақамлар электрон ҳукумат тизимининг бир қисми бўлган платформа фаолияти тўғри йўлга қўйилганини кўрсатади. Тизим орқали барча турдаги хизматларнинг электрон шаклга ўтказилгани аҳоли, айниқса тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратди. Ҳозирда рўйхатдан ўтишдан тортиб, баённома олишгача бўлган барча жараёнлар онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 24 июлида “Онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори (ПҚ-5197-сон) қабул қилинди. Унга кўра:

- аукционда иштирок этувчилар сони ва аукцион жараёнини онлайн режимда кузатиб бориш имконияти яратилади;

- иштирок этувчилар сони ва аукцион жараёнини онлайн режимда кузатиб бориш имконияти яратилади;

- аукционда қатнашиш учун ЭРИ калити Марказ томонидан онлайн тарзда, бепул берилиши белгиланди;

- ўз мулкини онлайн аукцион орқали сотиш истагида бўлган буюртмачиларнинг мулкларини савдога чиқариш учун йиғим (БҲМнинг 2 баравари миқдоридаги) бекор қилинди.

Бундан ташқари, ғолиб тўлаган пул маблағлари объект қабул қилинганлигини тасдиқлаганидан сўнг буюртмачи ҳисоб-рақамига ўтказилиши тартиби жорий этилиши қайд этилди.

Онлайн аукционларда иштирок этиб давлат активлари, ер участкаларини сотиб олинг!

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази”

PR-хизмати