Ҳодиса сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 09:20 да содир бўлди.
Ўтган ҳафтада Эбеконинг “уйғониши” кулнинг уч километр баландликкача кўтарилишига сабаб бўлганди. Бунинг оқибатида Шимолий-Курильскда қор кулранг тусга кирди.
Эбеко Шимолий-Курильскнинг шимоли-ғарбидаги Парамуширнинг шимолида жойлашган. У бир неча чўққили кратерларга эга мураккаб вулқондир. Баландлиги 1156 метр, дейилади mir24.tv сайтида.