Англиянинг “Ливерпуль”и ўз майдонида Италиянинг “Интер”ини қабул қилди. Биринчи учрашувда меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғолиб чиқишган эди. Шунинг учунми, “Ливерпуль”нинг ўйини унчалик қовушмади ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Аммо сафардаги жавобсиз икки гол ҳисобига чорак финалга йўлланма олди. 

Австриянинг “Зальцбург” жамоаси Германияда “Бавария” билан бўлган ўйинда ўз дарвозасидан  7та гол ўтказиб юборди ва биттагина гол уришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб кейинги босқичга “Бавария йўл олди. Бу жамоаларнинг Австрияда ўтган баҳсида 1:1  ҳисоби қайд этилган эди.