Кеча Европа Чемпионлар лигасида 1/8 ўйинларининг дастлабки иккитаси бўлиб ўтди.
Португалияда ўтган биринчи ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган “Ювентус” ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғолиб чиқди. Лекин сафардаги голлар эвазига “Порту” кейинги турга йўл олди.
Шу тариқа “Ювентус” ЕЧЛда қаторасига иккинчи йили 1/8 финалдаёқ мусобақани тарк этяпти.
Дортмуднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Севилья” билан жанговар дуранг (2:2) қайд этди ва Андалусиядаги ғалабаси ҳисобига кейинги босқичга чиқди. Биринчи ўйинда “Севилья” ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.