Сешанба ва чоршанба кунлари кўҳна қитъада Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди. 

Дастлабки кунга баҳсларда меҳмонларнинг омади келгани, “Ливерпуль” “Реал”га 2:5,  “Айтрахт” “Наполи”га 0:2  ҳисобида ютқазиб қўйгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Кечаги ўйинлар тенг курашлар остида ўтди. “Манчестер Сити” Германияда “Лейпциг” билан дуранг (1:1) ўйнади. “Интер” эса ўз майдонида “Порту”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.  

Чорак финалнинг жавоб учрашувлари 14-15 март кунлари бўлиб ўтади.