“Манчестер Сити” биринчи ўйинда ўз майдонида “Бавария”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқиш масаласини деярли ҳал қилиб қўйганди. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мухлислар, айниқса “Бавария” мухлислари шов-шувли натижа кутганди. Аммо бу натижа қайд этилмади. Мюнхендаги учрашув  дуранг билан тугади – 1:1.

“Бенфика”  биринчи ўйинда ўз майдонида  “Интер”га  0:2 ҳисобида ютқазган бўлсада, Миланда жиддий қаршилик кўрсатди ва 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Шундай қилиб, “Манчестер Сити” ва “Интер” ярим финалга чиқди. Уларнинг рақиблари кеча маълум бўлган эди. Жорий йилнинг 9-10 ва 16-17 май кунлари бўлиб ўтадиган ўйинларда “Манчестер Сити” – “Реал” ҳамда “Милан” – “Интер” рўбарў келади.