Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал баҳслари давом этмоқда. Бугун тунда Лейпсиг ва Манчестер Сити, Интер ва Порту куч синашади.
Кечаги ўйинларда эса меҳмонларнинг қўли баланд келди. Англиянинг кучли жамоаларидан бири «Ливерпул» Испания гранди «Реал»ни қабул қилиб, 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шуниси қизиқки, ўйиннинг 14 дақиқасида мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда эди. Кейин эса ўз дарвозаларидан бешта тўп ўтказиб юборишди.
Турнинг иккини учрашуви «Айнрахт» – «Наполи» баҳсида ҳам меҳмонлар ғолиб чиқди. Италияликлар немис клуби дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритди.