Эртага Европа Чемпиолар лигаси ¼ финалининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. УЕФА бу учрашувлар ҳакамлари номини эълон қилди. Мадридда ўтадиган “Реал” – “Челси” баҳсини  Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар  бошқаради.

Иккинчи ўйин Неаполда бўлиб ўтади. Италиянинг икки жамоаси  “Наполи” ва “Милан” баҳслашадиган ўйинни бошқариш  польшалик Шимон Марчиняк раҳбарлигидаги ҳакамлар зиммасига юкланган.