Футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси 2021/22 финали шу йилнинг 28 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиши белгиланган. Лекин кеча Англия оммавий ахборот воситаларида финал Россиядан ташқарида ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Айрим нашрлар эса ўйин Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтказилишини эълон қилишга ҳам улгурди.
— ЕЧЛ финали масаласи бўйича УЕФА вазиятни мунтазам ўрганиб бормоқда, зарурут бўлса ҳар қандай қарор қабул қилиниши мумкин, — деди УЕФА матбуот хизмати вакили. — Ҳозирча бирор нарса дея олмаймиз.