Бу ҳақда АҚШнинг Аддис-Абебадаги элчиси Эрвин Массинга маълум қилди.
“3 июль, чоршанба куни пойтахт Аддис-Абебадан тахминан 120 километр шимолда, Оромия ҳудудида учта автобус номаълум қуролли шахслар томонидан тўхтатилди”, дея кейинроқ қочиб, ўрмонга яширинган Дебарк университети талабаларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters агентлиги. Талабанинг сўзларига кўра, улар оромо тилида гаплашган. Одамларни ўғирлаган шахслар уларнинг оилалардан асирларни озод қилиш учун 1 миллион бир (17,5 минг доллар)гача пул талаб қилмоқда.
Университет ректори Асмамо Зегейе мазкур маълумотни тасдиқлади, деб хабар беради tass.ru.